USGS - science for a changing world

Сувнинг Табиатдаги Айланма Ҳаракати (The Water Cycle, Uzbek)

Сувнинг табиатда айланиши нима?

What is the water cycle? I can easily answer that - it is "me" all over! The water cycle, also commonly known as the hydrologic cycle, describes the existence and movement of water on, in, and above the Earth. Earth's water is always in movement and is always changing forms, from liquid to vapor to ice and back again. The water cycle has been working for billions of years and all life on Earth depends on it; the Earth would be a pretty stale place to live without it.

Сувнинг табиатда айланишини ҳақида хулоса

Сувнинг Табиатдаги Айланма Ҳаракати Диаграммаси (The Water Cycle, in Uzbek).

Сувнинг табиатда айланиши нима? Мен бунга онсонгина жавоб бераоламан - бу барча ердаги "мен"! Сувнинг табиатдаги айланиши шу билан бирга гидрологик доира сифатида хам кўпчиликка таниш, у сувнинг ер ичида, устида ва осмондаги харакатини ва мавжудлигини тасвирлайди. Ердаги сув хар доим харакатда ва хар доим ўз шаклини ўзгартириб туради, суюқ холатдан газ холатига, ундан музга ва бошланғич холатга қайтади. Сувнинг табиатдаги айланиши миллиардлаб йиллар давомида мавжуд бўлган ва Ердаги барча хаёт унга боғлиқ, ерда усиз хаёт мавжуд бўлмасди.

Сувнинг айланиши бошланғич нуқтага эга эмас, лекин ўрганиш учун бошланғич нуқта деб океанни олиш мақсадга мувофиқдир. Сувнинг табиатдаги айланишини харакатга келтирувчи қуёш океандаги сувни иситади. Бунда маълум қисм сув хавога газ холида буғланади. Буғланиш шу билан бирга кўлларда ва дарёларда хам юз беради. Қуруқликда ўсимликлардан ва турпоқдан катта хажмда сув парланиши юз бериб, ўз навбатида хаводаги сув буғларига келиб қўшилади. Атмосферадаги маълум кичик хажмдаги сув сублимация орқали юзага келади, муз ва қор эриш фазасини мутлоқ четлаб ўтиб газ холатига буғланади. Хаво оқимлари буғ(газ)ни атмосферанинг шундай қатламига олиб чиқадики, у ердаги совуқ харорат уни булутларга айланишига сабаб бўлади.

Хаво оқимлари булутларни ер юзи бўйлаб харакатлантиради ва булут парчалари бирлашиб, ўсади ва ёмғир сифатида осмондан қайтиб тушади. Бази ёғинлар қор сифатида ерга тушади ва муз парчалари ва музликлар сифатида тўпланиши мумкин. Қор иссиқ ўлкаларда бахор келиши билан эришни бошлайди. Ёғинларнинг асосий қисми океанларга тушгани ҳолда, маълум қисми ернинг устига тушади, бу ерда гравитация ёрдамида сув ер юзаси бўйлаб оқади.

Баъзи ер юзаси бўйлаб оқувчи сув дарёларга келиб қўшилади ва океан томон оқиб боради, баъзилари чучук сув сифатада кўл ва дарёларда тўпланади. Барча сув ер юзаси бўйлаб оқмайди. Сувнинг кўпкина қисми тупроқга сўрилади (инфилтрация). Баъзи сувлар тупроқнинг чуқур қатламига инфилтрацияланади ва ер ости сув қатламини тўлдиради, у ерда тоза, катта хажмдаги ер ости сувлари узоқ вақт давомида сақланади.

Баъзи ер ости сувлари ер юзига яқин жойлашган бўлиб ва ер усти сувларига оқиб чиқиши мумкин, кишилар ер юзасига яқин бўлган сув хавзаларини қидириб топиб, янги чучук сув қудуқларини яратишади. Вақт ўтиши билан сув харакатланишни давом эттирар экан, сув океанга қайтиб сувнинг табиатдаги айланишини "якунлайди" ..... ва қайтадиан бошланади.

Сувнинг табиатда айланиши босқичлаи

АҚШ Геологик кузатиш маркази сувнинг табиатдаги айланишини 16 босқичга ажратган

Жахон бўйлаб сув тақсимланиши

Қанча сув ер устида (ва остида) мавжудлигини ва қаерда жойлашганини аниқлаш.


Океандаги сувлар

Океан сувнинг "омбори"

Picture of an ocean. Табиатдаги айланаётган сув миқдори океанда мавжуд бўлган сув хажмидан кам бўлиб, океан сув учун омбор хисобланади. Умуман олганда дунё бўйлаб 1.386.000.000 км. куб сув миқдори мавжуд бўлиб, шундан 1.338.000.000 км. куб сув океанларда тўпланган. Бу 96.5%га тўғри келади. Табиатда сув айланиш жараёнидаги буғланиш босқичида океанлар мухум ахамиятга эга бўлиб, улар уммий буғланишнинг 90%ни таъминлаб беришади.

Совуқроқ иқлим даврида катта музликлар юзага келиши кўпаяди, табиатдаги сув айланиш босқичларга қараганда умумий сув хажми музликларда тўпланади ва бошқа босқичлардаги сув хажмини камайтиради. Бунинг акси иссиқ иқлим даврида кузатилади. Охирги музлик даврида музликлар Ер юзининг учдан бир қисмини қоплаган ва океанлар хозирги кундагига қараганда 122 метр пастроқ бўлган. Тахминан уч миллион йил аввал, Ер юзи иссиқроқ бўлиб, океанлар 50 метрча баланд бўлган.

Океанлардаги харакат

Океанларда оқимлар мавжуд бўлиб, улар катта хажмдаги сувни дунё бўйлаб харакатлантиради. Бу харакатлар табиатдаги сув айланишига ва об-ҳавога катта таъсир кўрсатади. Гольфстрим Атлантика Океанидаги машхур иссиқ сув оқимларидан бири, у Мексика бўғозидан бошланиб Атлантика Океани орқали Буюк Британиягача боради. Гольфстримда кунига 97 километр тезлигида оқиб, Ер юзидаги барча дарёлардаги сув хажмидан юз мартта кўпроқ сув оқади. Иссиқ худудлардан келиб, у Шимолий Атлантикага иссиқ сувни олиб келади, бу ўз ўрнида Англиянинг ғарб қисми ва шунга ўхшаш бошқа худудлар иқлимига таъсир кўрсатади.


Буғланиш: сувнинг суюқ холатдан газ ёки буғ холатига ўтиши

Буғланиш ва у нимага содир бўлади

Расм буғланиш ховуздан содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Буғланиш сувнинг суюқ холатидан газ ёки буғ холатига ўтиш жараёнидир. Буғланиш сувнинг суюқ холидан сув айланиш жараёнига қайтишининг бирламчи йўлидир. Изланишлар шуни кўрсатдики океанлар, кўллар, денгизлар, дарёлар буғланиши орқали атмосферадаги 90% намлик таъминланади, қолган 10% ўсимликлардан буғланиши орқали таъминланади.

Иссиқлик (энергия) буғланиш содир бўлиши учун жуда мухумдир. Энергия сув молекулаларини бирга ушлаб турувчи боғламларини узиш учун керак булади, шунинг учун хам сув онсонгина қайнаш нуқтасида (100° C, 212° F) буғланади, лекин музлаш нуқтасида буғланиш бир мунча секин кечади. Ўртача намлик хавода 100% бўлганда, намлик охирги нуқтасига етганида, буғланиш тўхтайди. Буғланиш жараёни атрофдаги иссиқликни камайтиради, шунинг учун хам теридаги сув буғланганда тери совийди.

Буғланиш ва табиатда сув айланиши

Океанлардаги сувнинг буғланиши сувнинг атмосферага ўтишининг асосий йўли хисобланади. Океанларнинг юзи (сирти) кенгайиб борган сари (Ер юзининг 70% океанлар билан қопланган) катта хажмда буғланиш содир бўлишига имконият яратади. Умумий ер юзи бўйича олганда, ўртача буғланган сув хажми Ерга ёғингарчиликлар орқали тушган сув хажмига тенг. Бироқ, бу географик худудлар бўйича фарқланади. Буғланиш ёғингарчиликка нисбатан океанларда кўпроқ содир бўлади, шу билан бирга қуруқликда ёғингарчилик буғланишдан устунлик қилади. Океанлардан буғланган сув хажмининг кўпи яна океанга ёғингарчилик орқали тушади. Фақатгина ўртача 10% океанлардан буғланган сув қуруқликка ёғинганрчилик бўлиб тушади. Буғланган сув малекуласи ўртача ўн кун давомида хавода бўлади.


Эвапотранспирация: Сув буғларини атмосферага турпоқ ва ўсимликлардан бўлган буғланиши орқали ўтиши жараёни

Эвапотранспирациянинг баъзи таърифлари ер юзидаги сувларнинг, мисол учун кўлларни ва хатто океанлардаги сувнинг буғланишини хам қамраб олсада, бу Веб сайтда, эвапотранспирация қуруқлик юзидан, грунт сувларининг капилярлар орқали буғланиши ва ўсимликлар орқали транспирацияси деб тарифланади.

Транспирация ва ўсимлик барглари

Ўсимлик баргларини пластик халта билан боғланган холдаги расми Транспирация бу суюқликнинг ўсимлик илдизидан барглари остки қисмидаги кичкина ғовакчаларига бориб, у ердан буғланиши ва атмосферага ўтиш жараёнидир. Атмосферадаги тахминан 10% намлик ўсимликлардан бўлган траспирация хисобига ташкил бўлади деб бахоланади.

Ўсимлик транспирацияси кўз билан кўриб бўлмайдиган жараён сув баргнинг сиртки қисмидан буғланар экан, баргларнинг "нафас олиши"ни кўриб бўлмайди. Ўсиш даврида барг ўз оғирлигидан бир неча марта катта бўлган сувни буғлатади, мисол учун катта дуб дарахти йилига 151.000 литр сувни буғлатади.

Транспирацияга таъсир қилувчи атмосфера омиллари.

Ўсимликларни сув буғлатиш миқдори географик худудга ва ўсиш даврига қараб турличадир. Транспирация миқдорини белгилайдиган омиллар турличадир:


Сублимация: қор ёки музнинг эримасдан сув буғига айланиши.

Мензурка билан қуруқ музни
(яхлатилган карбон диоксид) ушлаб турган ўқувчи расми. Табиатда сув айланишига қизиққанлар учун айтиш мумкинки, сублимация қор ва музни аввал эриш жараёнини четлаб ўтиб, бевосита буғга айланишидир. Сублимация маълум иқлим шароитларида қорни йўқ бўлиб қолишини тушунтиради.

Одатда сублимация жараёнини кўриш онсон эмас. Сублимация натижасини кўришнинг бир йўли бу нам кўйлакни совуқ нольдан паст хароратда ташқарига осиб қўйиш. Охир оқибат кўйлакдаги муз йўқолади. Умуман олганда, сублимацияни таъсавур қилиш учун энг яхши йўл сув эмас, балки карбон диоксидни расмда кўрсатилганидек ишлатиш мақсадга мувофиқ. "Қуруқ муз" бу жисм, яхлатилган карбон диоксид, унда -78.5 oC (-109.3oF) хароратда сублимация жараёни юз беради ёки газ холига ўтади. Расмда кўрсатилган туман бу яхлатилган карбон диоксид ва совуқнинг аралашмаси, нам хаво, бу қуруқ муз сублимация жараёнига учраши натижасида содир бўлган.

Сублимация маълум шароитда, ўртача намлик паст даражада ва қуруқ шамол эсган шароитда онсон юзага келади. Шу билан бирга у юқорида, хаво босими паст жойда кўпроқюз беради. Кучли қуёш нурига ўхшаш энергия хам зарур. Агар мен сублимация энг кўп содир бўладиган жойни танлашим керак бўлганда, Эверест тоғининг жанубий қисмини танлаган бўлардим. Харорат паст, кучли шамол, кучли қуёш нури, жуда кичик хаво босими сублимация жараёни амалга ошиши учун барча шароитлар яратилган.


Сувнинг атмосферада буғ каби тўпланиши, булутлар ва намлик.

Атмосфера сув билан тўла.

Булутлар расми. Атмосфера сув омбори бўла олмасада, у сувнинг ер юзи бўйлаб харакатланиши учун "автострада" хисобланади. Атмосферада хар доим сув мавжуд бўлади. Булутлар атмосферадаги сувнинг кўзга куринадиган кенг тарқалган шаклидир, лекин хар қандай очиқ хавода хам сув мавжуд бўлади бу сув майда заррачаларда бўлиб, кўз билан кўриб бўлмайди. Хамма вақт атмосферадаги сувнинг хажми тахминан 12.900 километр куб (3.100 мил куб.)ни ташкил қилади. Агарда атмосферадаги барча сув ёмғир бўлиб бир вақтнинг ўзида тушганида, ерни 2.5 см. ёки 1 дюймга қоплаган бўлар эди.


Конденсация: сувнинг буғ холатидан суюқ холига ўтиши

Жаланинг яқинлашиши расми.Конденсация бу сув буғининг сувнинг суюқ холатига ўтиш жараёни. Конденсация сувнинг табиатда айланишида мухум рол ўйнайди, чунки у булутларни шакллантиради. Булутлар ёғинларни келтириб чиқаради, бу эса сувнинг Ерга қайтиб келишининг асосини ташкил қилади. Конденсация буғланишнинг аксидир.

Конденсация туманларнинг пайдо бўлишига хам олиб келади, бу жараённи агар совуқ хонадан ташқарига иссиқ ва нам хавога чиқсак кўзойнагингизда, ичмлик стканингизнинг ташқи сирти "терлаганда", совуқ кунда уйнинг ички ойнасида сувнинг юзага келиши билан кўришимиз мумкин.

Хавода конденсация

Тиниқ кўм кўк осмонда булутлар йўқ бўлган тақдирда хам, сув буғ ва кўзга кўринмас кичик томчилар кўринишида мавжуд бўлади. Сув молекулалари хаводаги чанг, туз, тутунлар билан аралашиб булутчаларни ташкил қилади, у уз навбатида ўсиб, ривожланиб катта булутларга айланади. Сув томчилари бир бирига аралашиб хажм жихатдан ўсиб борар экан, булутлар катталашиб ёғин юзага келиши мумкин.

Хаводаги сув буғлари миқдори катталашгани ва хаво совугани туфайли атмосферада булутлар юзага келади. Қуёш Ер устига яқин хавони иситади, ўз ўрнида хаво енгиллашади ва харорат паст бўлган жой томон харакатланади. Хаво совиб борган сари конденсация жараёни юз бериши кўпаяди ва шу тариқа булутлар юзага келади.


Ёғингарчилик: Булутлардан сувнинг ажралиб чиқиши

Ёғингарчилик бу ёмғир, ёмғир аралаш қор, қор ёки дўл шаклида булутлардан ажралиб чиқган сув. Бу атмосферада мавжуд бўлган сувнинг Ерга қайтиб тушиши мумкин бўлган асосий йўл хисобланади. Кўпкина ёғингарчиликлар ёмғир шаклида бўлади.

Қандай қилиб ёмғир томчилари шаклланади?

Бўрон расми Бошимиз узра сузи юрган булутлар сув буғлари ва хали ёғингарчилик бўлиб тушишга жуда кичик, лекин кўз билан кўриш мумкин бўлган булут заррачаларидан ташкил топган. Сув тўхтовсиз буғланиб ва конденсацияланиб туради. Булутларда конденсацияланган сув хар қачон хам ёғингарчилик бўлиб тушавермайди, чунки хаво оқимлари булутларни ушлаб туради. Ёғингарчилик юзага келиши учун биринчи галда кичкина сув томчилари конденсацияланиб бир бири билан қўшилиб булутдан ажралиб чиқиб томчи сифатида ёға оладиган оғирликка эга бўлиши керак. Бир дона ёмғир томчиси юзага келиши учун миллионлаб булут заррачалари бирлашиши керак.

Ёғингарчилик даражаси географик худуд ва вақтга боғлиқ

Ёғингарчилик дунё бўйича, давлатлар бўйича ёки шахарлар бўйича бир хил миқдорда ёғмайди. Мисол учун, АҚШнинг Жоржия штатининг Атланта шахрида ёз вақтида жала бир жойда қаттиқ ёғиб, бу жойдан бир неча километр нарида умуман ёғмай ўтиб кетиши мумкин. Лекин, Жоржияда ёғадиган бир ойлик ёмғир миқдори Лас Вегас, Невадада бутун йил давомида ёғадиган ёмғир миқдоридан кўп. Жахонда энг кўп ўртача ёмғир ёғадиган жой Вайалиле тоғи, Гавайя хисобланади, у ерда ўртача йилига ёмғир 1.140 сантиметр (450 дюйм) ёғади. Бунинг аксини Чили давлатида Арика худудида кўришимиз мумкин, у ерда 14 йилдан мобайнида ёмғир ёғмайди.

Қуйида келтирилган харитада жахон бўйича ўртача йиллик ёғингарчилик миллиметр ва дюймда ифодаланган. Оч кўк рангда келтирилган худудларни "чўл" деб хисоблаш мумкин. Африкадаги Сахара худудини чўл эканлигини тахмин қилган бўлишингиз мумкин, лекин Гренландия ва Антарктиканинг катта қисми чўл эканлиги хақида ўйлаб кўрганмисиз?

Ўртача йиллик ёғингарчиликнинг жахон харитаси.


Сувнинг музлик ва қорда тўпланиши

Музликларнинг жахон бўйлаб жойлашиши

Гренландия музликларини сунъий йўлдошдан олинган расми Сувнинг муз, музликларда, қорда узоқ вақт тўпланиб туриши табиатда сув айланиш жараёнининг бир қисмидир. Ернинг жами 90% музликлари Антарктикада, шу билан бирга 10% жахондаги музликлар Гренландияга тўғри келади. Гренландияда музликларнинг қалинлиги ўртача 1.500 метрга, лекин бази жойларда унинг қалинлиги 4.300метрга боради.

Муз ва музликлар юзага келади ва эриб кетади

Дунё иқлими хар доим ўзгариб туради, лекин одатда у одам сезиши мумкин даражада тез ўзгармайди. Ерда кўплаб иссиқ даврлар бўлган, мисол учун бундан 100 миллион йиллар олдин динозаврлар яшаган давр, шу билан бирга совуқ даврлар хам бўлган, мисол учун охирги музлик даври бундан 20.000йил олдин бўлган.

20.000йил аввал музликлар қаерда жойлашганлиги тасвирланган жахон харитаси

Баъзи музликлар ва музлар тўғрисида далиллар


Қор эриб оқимларга қўшилиши

Хетч-Хесй хавзасида (АҚШнинг Ёсемита шахри, Калифорния штатида) қор эриши сурати. Жахон бўйлаб қор эриб дарёларга келиб қўшилиши табиатда сув айланишининг мухим бўғини хисобланади. Совуқ худудларда дарёларга келиб қўшиладиган ирмоқлар қор ва муз эриши хисобига сув билан тўйинади. Бундан ташқари сув тошишқинлари, қорларнинг тез эриши ер кўчкилари ва селни келтириб чиқариши мумкин.

Қор эришини ирмоқлар орқали дарё сувига таъсирини онсон тушуниш учун қуйидаги гидрографга назар ташлаш етарли, унда АҚШнинг Калифорния штати Норс Форк сув омборига келиб қуйиладиган Норс Форк Американ ривер дарёсига 4 йил давомида келиб қуйилган кунли ирмоқ суви (ирмоқ сувининг ўртача хар кунлиги) кўрсатилган. Графикдаги энг юқори нуқталар қор эриши натижасида юзага келган. Маълумотларни қиёсласак, 2000 йил март ойидаги энг кам сув оқган кунда 1.200 фут куб сув секундига бўлган, шу билан бирга қор умуман эриб бўлган август ойида сув 55-75 фут куб секундига оқган.

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Норс Форк сув омборидаги Норс Форк Американ Ривер дарёсидаги кунли сув оқимини кўрсатувчи гидрограф чизиғи

Қор эришидан пайдо бўладиган сув миқдори фаслга, шунингдек йилларга кўра турлича бўлади. 2000 йил сув оқимининг энг юқори нуқталарини солиштирсак 2001 йилнинг энг юқори нуқталаридан устунлик қилишини кўришимиз мумкин. Умумий олиб қараганда 2001йил Калифорнияда қурғоқчилик бўлганга ўхшайди. Қишда қор сифатида сувнинг тўпланишининг камайиши йил давомида олиниши мумкин бўлган сув миқдорини камайтиради. Бу эса ирмоқнинг пастки қисмида жойлашган сув омборлардаги сув миқдорига таъсир қилади, бу ўз ўрнида ахолини сув билан таъминлаш ва ирригация учун ишлатиладиган сувга таъсирини ўтқазади.


Ер усти оқимлари: Ёғингарчилик натижасида юзага келган сувнинг турпоқ устидан дарёларга келиб қўшилиши

Ер усти оқимлари бу ёғингарчиликни ер сиртидан оқиши.

Кўп одамлар ерга тушган ёмғир ер юзи бўйлаб оқиб дарёларга келиб қўшилади, дарёлар ўз ўрнида океанларга келиб қуйилади деб ўйлашади. Аслида бу бир мунча мураккаброқдир, чунки дарёлардаги сув ерга шимилиб, ердаги сув дарёларга қўшилиб туради. Бироқ, дарёлардги асосий сув миқдори ёғингарчилик орқали тушган сувдан ташкил топади.

Жала вақтида содир бўлган лойқа оқимнинг йўл устида оқиб бориб ариққа тушаётганини тасвирловчи расм Одатда, ёмғирнинг бир қисми ерга сўрилади, лекин ёмғир сувга тўйинган ёки қаттиқ ерга тушганда, мисол учун асфалтланган йўлга ёки машина тўхташ жойларига тушганида, ёмғир пастликка томон оқим сингари оқа бошлайди. Қаттиқ ёмғир вақтида пастликка томон оқаётган турли ёмғир суви ирмоқларини кўриш мумкин. Сув дарёларга келиб қўшилгунга қадар турли каналлар бўйлаб оқиб келади. Қуйидаги расмда ер юзаси бўйлаб оқиб (бу ерда йўллардан оқиб келган ) сувнинг кичик ирмоқларга келиб қўшилиши тасвирланган. Бу ерда сув соф турпоқ устидан оқиб келиб дарёга қўшилмоқда (сув сифати учун салбий холат). Ёғингарчиликнинг ирмоқларга келиб қўшилиши, бу унинг океан томон бошланган саёхатининг бошланишидир.

Сувнинг табиатда айланиш босқичларининг барчасида, ёғингарчилик ва ер юзи бўйлаб оқаётган сувнинг ўзаро боғлиқлиги вақт ва географик худудларга қараб турличадир. Амазон ўрмонидаги ва АҚШнинг шимолий шарқ қисмидаги чўлдаги бир хил ёғган жала турли хил миқдордаги ер усти оқимларининг ташкил қилади. Ер юзи бўйлаб сув оқими хам метеорологик омиллар, хам ернинг геологик ва топографик холатига боғлиқ бўлади. Ерга тушган, сўнг ирмоқларга ва дарёларга қўшилган ёғингарчиликнинг учдан бир қисми океанларга келиб қўшилади. Қолган учдан икки қисми буғланади ёки ер ости сувларига сўрилиб кетади. Ер юзи бўйлаб оқаётган сув инсонлар томонидан ўз мақсадлари доирасида хам фойдаланишлари мумкин.


Оқим: Дарё бўйлаб сув харақати

АҚШ Геологик кузатишлар маркази (USGS) "оқим" терминини дарё, ирмоқ бўйлаб оқаётган сув миқдорини ифодалаш учун ишлатади.

Дарёларнинг мухумлиги

Кишиларни дарёда ўйнаётгани тасвирлаган расмДарё нафақат кишилар учун мухум, балким барча ердаги тирик мавжудод учун мухумдир. Дарёлар фақатгина инсонлар ( ва уларнинг итлари) ўйнаши учун жой эмас, кишилар дарё сувини ичимлик суви сифатида ва ирригация мақсадида, электр токи ишлаб чиқариш мақсадида, чиқиндиларни чиқариб ташлашда (умид қиламизки қайта ишланган чиқиндиларни), махсулотларни манзилларга олиб боришда ва озиқ овқат махсулотларини олишда фойдаланадилар. Дарёлар хар қандай турдаги ўсимлик ва хайвонлар учун мухум хисобланади. Дарёлар ер ости ховузларини тўла туришларини, ўз ирмоқлари орқали сувнинг оқиб тушиши билан таъминлаб туради. Шу билан бирга, океанлар дарёлардаги сув оқиб келиб тушгани хисобига тўла туради.

Сув хавзалари ва дарёлар

Дарёлар хақида фикр юритганда бу дарёларнинг хавзалари хақида хам ўйлаш мухимдир. Дарё хавзаси нима? Агар шу дамда ер устида турган бўлсангиз, пастга қаранг. Сиз ва хар бир бошқа киши дарё хавзасида турибди. Дарё хавзаси ер сиртининг шундай бўлагики унга тушган ва оқимга айланган сув бир жойга оқиб боради. Хавза лойдаги оёқ изидек кичик ўлчамдан бутун суви оқиб Миссисипи дарёси орқали Мексика кўрфазига тушушини таъминловчи улкан ўлчамгача бўлиши мумкин. Кичик хавзалар каттароқ хавзаларнинг қисми бўлади. Хавзалар мухимлиги шундаки оқим миқдори ва сувнинг сифатига хавзада содир бўладиган нарсаларга (инсон омили билан ёки усиз содир бўладиган) боғлқдир.

Оқим хар доим ўзгариб туради

Шахардаги ирмоқнинг кам сув оқими ва тошқин шароити тасвирланган расм. Оқим хар доим кундан кун, дақиқадан дақиқа ўзгариб туради. Албатта, сув оқимининг хажмига таъсир қилувчи асосий омил ёғингарчиликнинг сув хавзаси орқали оқиб келишидир. Ёмғир дарёнинг йириклашишига сабаб бўлади ва дарё фақат ёмғир етарли даражада катта худудда ёғган бўлса кўтарилади, ёдда тутиш жоизки дарё хавзасига тушган сувнинг катта қисми дарё билан ташқари худудга чиқиб кетади. Дарёнинг хажми дарё хавзасининг хажмига боғлиқ. Худди шунинг учун, турли катталикдаги дарёларга ёмғир ва дўл турлича таъсир қилади. Катта дарёлар тошиши ва қуриб қолиши кичик дарёларга нисбатан секин кечади. Кичик сув айирғич мавжуд жойда дарёлар тўлиб оқиши ва қуриши дақиқаларда ёки соатларда юз беради. Катта дарёлар тўлиши ва қуриши учун кунлар талаб қилинади.


Чучук сув хавзалари: ер юзидаги мавжуд чучук сув.

Сувнинг табиатда айланиш бўғинларидан бири бу ер сатхидаги мавжуд бўлган чучук сув бўлиб, у ердаги барча хаёт турлари учун ўта мухумдир. Ер сатхидаги сув ўз ичига ирмоқ, кичик кўллар, кўллар, сув омборлари (кишилар яратган кўллар) сувларини ва бошқаларни ўз ичига олади.

Дарёлардаги ва кўллардаги сув миқдори сувни қуйилиши ва чиқиб кетишига қараб хар доим ўзгариб туради. Сув қуйилиши ёғингарчилик, ер сатхидан сув оқими, ер ости сувларини келиб қўшилиши ва бошқалар хисобига амалга ошади. Сувни кўл ва дарёлардан чиқиб кетиши буғланиш ва ер ости сувларига қуйилиши хисобига амалга ошади. Кишилар хам ўз мақсадларида ер сатхидаги сувдан фойдаланишади. Ер сатхидаги сув миқдори ва жойлашиши макон ва замонда, табиий ёки инсон таъсирида ўзгаради.

Ер сатхидаги сув хаёт давомийлиги манбаи

Суъний йўлдошдан Мисрдаги Нил Делта расмиМисрдаги Нил Делтасининг расмидан кўриниб турибдики, хаёт чўлда хам агар ер сатхи (ёки ер ости) сув таъминоти бўлса мавжуд бўлиши мумкин. Ер сатхидаги сув хақиқатдан хам хаётни сақлаб туради. Ер ости сувлари хам фақатгина ер усти сувлари оқиб тушгани учун мавжуд бўлади. Тасаввур хосил бўлиши мумкинки, шўр океандаги балиққа чучук сув хеч хам шарт эмас деб, лекин чучук сув океанларни тўлдириб турмаганида океан сувлари буғланиб балиқ хаёт кечира олмайдиган шўр сув хосил бўлар эди.

Чучук сув ер юзида танқисдир. Ердаги барча сувнинг фақатгида уч фоизи чучук сувдир ва чучук сув кўллари ва ховузлари барча чучук сувнинг 0.29 фоизини ташкил қилади. 20 фоиз чучук сув биргина кўлда, Осиёдаги Байкал кўлидадир. Қолган 20 фоиз чучук сув АҚШдаги Буюк кўлларда (Гурон, Мичиган ва Юқори кўл) жамланган. Дарёлар дунёдаги мавжуд бўлган чучук сувнинг 0.006 фоиз қисмини ўзида ушлаб туради. Айтиш мумкунки ердаги хаёт ер юзидаги барча сув миқдорини жуда кичик қисми хисобига мавжуд.


Инфильтрация: Сувни ер сатхидан тупроқ ва тоғ жинслари ости томон харакатланиши

Грунт сувлар ёғингарчилик орқали ёзага келади

Жанубий Жоржия, АҚШ даги ғор қарида ғойиб бўлаётган оқимнинг расми оқим бевосита ер ости сувларига қўшилиши мумкинлигини тасвирлайди. .Дунёнинг хар бир бурчагида, ёмғир ёки қор бўлиб тушган сув турпоқ ва тоғлар тагига инфилтрация қилади. Қанча миқдорда сув инфилтрация қилиниши бир қатор омилларга боғлиқ. Ёғингарчиликни инфилтрацияси Гренландия музликларида кичик бўлиши мумкин, бошқа худудларда, мисол учун суратда кўрсатилган АҚШнинг Жоржия штатидаги каби ирмоқ тўғридан тўғри ер ости сувларига келиб қуйилиб мумкин!

Дунёнинг хар бир бурчагида, ёмғир ёки қор бўлиб тушган сув турпоқ ва тоғлар тагига инфилтрация қилади. Қанча миқдорда сув инфилтрация қилиниши бир қатор омилларга боғлиқ. Ёғингарчиликни инфилтрацияси Гренландия музликларида кичик бўлиши мумкин, бошқа худудларда, мисол учун суратда кўрсатилган АҚШнинг Жоржия штатидаги каби ирмоқ тўғридан тўғри ер ости сувларига келиб қуйилиб мумкин!

Ер ости сувлари

Ёғингарчиликни ер остига шимилиб бориши диаграммаси. Ёғингарчилик турпоқ остига инфилтрация қилар экан, одатда у тўйинган ва тўйинмаган худудларни хосил қилади. Тўйинмаган худудларда, баъзи тошлоқ ости ёриқларида сув мавжуд бўлади, лекин турпоқ сувга тўйинмаган бўлади. Тўйинмаган худуднинг юқори қисми турпоқли худуддан иборат бўлади. Турпоқли худудда ўсимликлар илдизлари орқали юзага келган ёриқликлар мавжуд бўладики, у ердан ёғингарчилик онсонлик билан инфилтрланади. Шу турпоқли худуддаги сувдан ўсимликлар фойдаланади. Тўйинмаган худуд остида тўйинган худуд мавжуд бўлади, у ерда барча бўшлиқликларни сув эгаллайди. Кишилар шу худудларда қудуқлар қазиб сувни тортиб олишлилари мумкин.


Грунт сувлари хавзаси: ер сатхидан пастда узоқ даврга сувларнинг тўпланиши.

Тўпланган сув сувни табиатда айланишининг бир босқичи сифатида

Турпоқ остида катта миқдордаги сув тўпланади. Сув ўз харакатини тўхтатмайди, у жуда секин харкатланади ва сувни табиатда айланишининг бир босқичи бўлиб хисобланади. Ер остидаги сувнинг асосий қисмини ёғингарчилик натижасида ер юзасидан инфилтрация орқали келиб тушган сув ташкил қилади. Ер қатламининг устки қисми тўйинмаган худуд бўлиб, у ерда сув миқдори вақт ўтиши билан ўзгариб туради, лекин тўйинган худудда бундай ўзгаришлар юз бермайди. Бу қатламдан пастдаги қатлам тўйинган худуд бўлиб, барча ер ости жинслари орасидаги бўшлиқлар сув билан тўлади. Грунт сувлари термини шу худудни тушунтириш учун ишлатилади. Катта миқдордаги грунт сувлари бўшлиқларда тўпланади ва дунёдаги барча кишиларнинг кундалик хаёти мана шу грунт сув билан чамбарчас боғлиқ.

Сувни топиш учун сатҳга қара ...ер ости сув сатҳига

Сохил бўйидаги катта ўра, ер ости сув сатҳи мисол қилиб келтирилган сурат, бу ерда турпоқ сув билан тўйинган. Мен умид қиламанки сиз менинг бир соат мобайнида иссиқ қуёшли кунда сохил бўйида ўра қазиганимни қадирлайсиз. Бу маълум чуқурликда, турпоқ, агар у етарли жаражада ўтказувчан ва сувни ушлаб тура оладиган бўлса, сув билан тўйинганлигини тушунтириб бериш учун энг яхши йўл. Шу ўрадаги сувни усти ер ости суви сатхидир. Океан тўлқинлари шу ўрадан ўнг томонда ва сув сатхи океан сув сатхи билан бирхилда. Албатта, сув сатхи бу ерда хар дақиқада тўлқин оқиб келиши ва кетиши билан ўзгариб туради, тўлқин келганда сув сатхи кўтарилади, сув океанга қайтиб кетганда сув сатхи тушади.

Маълум маънода бу ўра ер ости сувидан фойдаланиш учун қудуқ кабидир. Агар бу сув чучук бўлганда эди одамлар челак олиб бу сувдан фойдаланишлари мумкин бўларди. Агар сиз хақиқатдан хам челак олиб бу ўрани қуритмоқчи бўлсангиз у деярли бир зумда яна тўлиб қолган бўлар эди, чунки сохил қумининг сув ўтказувчанлиги нихоятда юқоридир. Чучук сувга етиш учун одамлар ер ости сув сатхига қадар анча чуқур бўлган қудуқ қазишлари лозим. Қудуқ бир неча ўн ёки бир неча минг фут чуқур бўлиши мумкин. Лекин умумий ғоя худди бизнинг сохилдаги ўрада бўлганидек сув билан тўйинган қатламгача етиш.


Грунт сувлари оқими: сувнинг грунтдан ташқарига харакати

Айдахо,
АҚШ да грунт сувларининг юқори оқими расми Сиз сувни атрофингизда хар куни кўл, дарё, муз, қор ёки ёмғир шаклида кўрасиз. Шу билан бир вақтда сувнинг жуда катта хажми борки у кўзга кўринмайди, бу ер остида мавжуд бўлган ва у ерда харакатланаётган сув. Одамлар минг йиллар мобайнида ер ости сувларидан асосан ичимлик мақсадида ва суғориш учун фойдаланиб келганлар ва хозир хам фойдаланишмоқда. Ердаги хаёт учун ер усти суви қанчалик мухим бўлса ер ости суви хам шунчалик мухим.

Грунт сувлари ер остида харакатланади

Ёғингарчиликнинг ер остига шимилиши ва у ердаги харакатини тасвирловчи диаграмма Ер устига тушувчи ёғиннинг бир қисми тупроққа инфилтрацияланиб ер ости сувига айланади. Тупроқ ичидаги бу сувнинг бир қисми ер сиртига яқинлашиб тезда ўзанлардаги сувга қўшилса, асосий қисми гравитация хисобига пастга чуқурроқ сингиб боришда давом этади.

Диаграмманинг кўрсатишича, ер ости суви харакатининг йўналиши ва тезлиги сувли қатламниинг турли кўрсаткичларига ва қатламлар жойлашишига боғлиқ (қаттиқ қатлам орқали сувнинг сизиб ўтиши қийин кечади). Сувнинг ер сатхидан пастда харакатланиши жинсларниг ўтказувчанлиги (сувнинг харакатланишининг қанчалик онсон ёки қийинлиги) ва ғоваклилигига (жинсда мавжуд бўлган очиқ хажмнинг катталигига) боғлиқ.. Агар жинслар ўзичидан сувнинг нисбатан онсон оқиб ўтишига имкон берсалар, у холда сув бир неча кун мобайнида узоқ масофагларга етиб бориши мумкин. Шу билан бирга сув шунчалик чуқур қатламларга сингиб кетиши мумкинки унинг яна табиатга қайтиб чиқиши учун минг йиллар зарур бўлади.


Булоқ: ер ости суви ер сиртига оқиб чиқадиган жой

Булоқ нима ўзи?

Миссури,
АҚШ даги табиий булоқ расмиБулоқ бу ер ости сув қатламининг шундай даражага кўтарилишики натижада сув ер сиртига оқиб чиқади. Улар фақатгина кўп ёмғирдан сўнг пайдо бўладиган кичик булоқлардан тортиб то кунига бир неча миллион галлон сув чиқарувчи улкан булоқларгача бўлиши мумкин.

Булоқлар хар қандай жинслар ичида пайдо бўлиши мумкин, лекин улар энг кўп онсонлик билан ёриладиган ва кислотали ёмғирлардан емириладиган охактош ва доломит жинсларда содир бўлади. Агар ер ости оқими горизонтал йўналишда содир бўлса у ер сиртига етиб бориб булоққа айланинши мумкин.

Булоқ суви хар доим хам тоза эмас.

Колорадо,
АҚШ даги сувда юқори даражада темир моддаси борлигини кўрсатувчи жигарранг булоқ,
расми Одатда булоқ суви тоза бўлади. Лекин баъзи холларда бу Колорадо, АҚШ даги булоқдагидек чой рангидаги сувли бўлиши мумкин. Бундай қизғиш рангга сабаб ер остида сувниинг темир каби минераллар билан контактда бўлишидир. Тўқ рангли булоқлар сув ер ости қатламлар ичидаги катта каналлар бўйлаб тез оқиб ўтганини ва жинслар уларни филтирлаб улгурмагани билан изохланиши мумкин.

Иссиқ булоқлар

Гренландиядаги табиий иссиқ булоқда чўмилаётган кишилар расми. Иссиқлик булоқлари оддий булоқлар бўлиб, бошка булоқлардан фақат сувининг илиқлиги ва баъзан қайноқлилиги билангина , масалан, Еллов Стоун Миллий Паркида, Вайоминг, АҚШ да қайнаётган балчиқли булоқдагидек. Кўпгина иссиқ булоқлар яқин ўтмишда фаол вулқон фаолияти кузатилган худудларда ер ости сувининг чуқурда жойлашган қайноқ жинслар билан контакти хисобига содир бўлади. Чуқурлашган сари жинслар иссиқлиги ошиб боради ва жинслар орасида катта ёриқ бўлиб у сувни ер устига оқиб чиқишига имкон берса иссиқ булоқ пайдо бўлиши мумкин. Иссиқ булоқлар дунёнинг исталган бурчагида мавжуд бўлиши мумкин ва мана бу бахтиёр Гренландияликлар гувохлик беришларича иссиқ булоқлар музликлар билан бирга мавжуд бўлиши хам мумкин.


Умум жахон сувлариниг тақсимоти

Ер шаридаги жаъми сувнинг қаерда мавжудлигини изохловчи қуйидаги график ва жадвалга эътибор беринг. Шу пайтга келиб сиз сувнинг айланма харакати ер шаридаги сувнинг харакатини тасвирлашини биласиз, ва қуйидаги график ва жадвал ердаги сувнинг маълум бир лаҳзадаги мавжуд миқдорини тасвирлайди. Агар сиз минг ёки миллион йиллар илгарига қарасангиз бу рақамлар албатта бошқача бўлади.

Эътибор беринг, тахминан 1,386 миллион куб километр миллион куб мил) дунё сув захирасидан 96 фоиздан ортиғи шўрлангандир. Ва 68 фоиздан ортиқ чучук сув музликларда жамланган. Яна 30 фоиз чучук сув ер остидадир. Дарё ва кўллар каби ер усти чучук сув манбаълари фақатгина 93,100 куб километр (22,300 куб мил) ни ташкил қиладики бу жаъми сувнинг бир фоизининг 1/700 қисмигагина тенг холос. Вахоланки дарё ва кўллар одамлар хар куни фойдаланадиган сувнинг асосий манбаъидир.

Ер шаридаги мавжуд сув тақсимоти графиги

Жахондаги сув тақсимоти
Сув ресурслариСув хажми, километр кубдаСув хажми, милл кубдаЧучук сув улуши фоиздаЖами сув улуши фоизда
Океанлар, денгизлар, ва қўлтиқлар1,338,000,000321,000,000--96.5
Муз, музликлар ва абадий қорликлар24,064,0005,773,00068.71.74
Грунт суви23,400,0005,614,000--1.7
    Fresh10,530,0002,526,00030.10.76
    Шўр12,870,0003,088,000--0.94
Турпоқ намлиги16,5003,9590.050.001
Ер остидаги музликлар ва доимий музликлар300,00071,9700.860.022
Кўллар176,40042,320--0.013
    Fresh91,00021,8300.260.007
    Шўр85,40020,490--0.006
Атмосфера12,9003,0950.040.001
Ботқоқлик11,4702,7520.030.0008
Дарёлар2,1205090.0060.0002
Биологик сув1,1202690.0030.0001
Жами 1,386,000,000332,500,000-100
Манбаъ: Глеик П.Х. 1996: Сув ресурслари. Иқлим ва сув энциклопедияси, мухаррир С.Х. Шнейдер, Оксфорд Университети Босмахонаси, Нъю Йорк, 2-том, 817-823 бет.

Water-cycle home Water Science home USGS Water Resources
Page Contact Information: Howard Perlman
The URL for this page is http://water.usgs.gov/edu/watercycleuzbek.html
Last Modified: Mar 17, 2014
USGS Privacy Statement | Disclaimer | Accessibility